May 12, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: “SOCAR” компанияси билан кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари давом эттирилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Озарбайжон Республикасининг Давлат нефть компанияси – “SOCAR” ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича имзоланган “Йўл харита”сида кадрлар тайёрлаш, ходимлар ўртасида тажриба алмашиш соҳасидаги алоқаларни йўлга қўйиш вазифаси ҳам белгиланган.

Мазкур “Йўл харита” ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг май ойи бошида “SOCAR” компаниясининг кадрлар билан ишловчи бир гуруҳ мутахассислар “Ўзбекнефтгаз” АЖга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида “SOCAR” ходимлари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти ҳамда кадрлар бўлими вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.

Корхоналарни ташкилий ривожлантириш ва ходимларни меъёрийлаштириш, кадрлар билан ишлаш, ишга қабул қилиш, ўқитиш, кадрларни баҳолаш ва рағбатлантириш ҳамда тажриба алмашиш бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Учрашувда компаниялар ўртасида имзоланган “Йўл харита” икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Ташриф доирасида Озарбайжон компанияси ходимлари Шўртан газ кимё мажмуаси ва “Uzbekistan GTL”га ташриф буюришди. заводларда ўтказилган учрашувларда мутахассислар ходимлар билан олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга маълумотлар олдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳамкорлик доирасида “SOCAR” ходимларининг бир гуруҳи “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унинг ташкилотларига ташриф буюрган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|