September 22, 2023

“Fitch Ratings” агeнтлиги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро кредит рейтингини “BB-” “барқарор” даражасида қайта тасдиқлади

O‘zbekcha Ruscha

“Fitch Ratings” агeнтлиги “Ўзбeкнeфтгаз” АЖнинг халқаро крeдит рейтингини “барқарор” башорати билан “BB-” даражасида қайта тасдиқлади.

2021 йилнинг февраль ойида Жамиятда халқаро кредит рейтингларини олиш бўйича тизимли ишлар бошланган эди. Ўтган икки йил давомида халқаро рейтинг агентликларидан рейтинглар давомий олиб келинмоқда.

“Fitch Ratings” агентлиги томонидан берилган навбатдаги ҳисоботда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг давлат билан мустаҳкам алоқалари рейтинг баҳолашнинг асосий омиллари сифатида таъкидланган. Шу билан бир қаторда келгуси йиллар давомида Жамиятнинг “Upstream” (қазиб чиқариш ва гелогик қидирув ишлари) кўрсаткичлари кенг миқёсда барқарор деб қайд этилган.

Таъкидлаш жоизки, "Ўзбекнефтгаз" АЖ мамлакат иқтисодиёти реал секторида суверен даражада халқаро кредит рейтингини олган ва сақлаб келаётган биринчи компания ҳисобланади.

Маълумот учун: “Fitch Ratings” - америка корпорацияси бўлиб, асосан рейтинг агентлиги сифатида танилган. Халқаро рейтинг агентликларининг “Катта учлик”гидан ўрин олган. Компания жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит рейтинглари, тушунчалар ва маълумотлар билан таъминлашга ихтисослашган.

Кредит рейтинги - бу риск омилларини баҳолаш асосида қарз олувчининг умумий тўловни амалга оширишга лаёқати ёки муайян қарз мажбуриятлари ҳақида қарз олувчининг кредит тўловига лаёқатлилиги бўйича рейтинг агентлигининг фикрини англатади.

“BB-” даражаси кредит хавфлари мавжуд бўлишига қарамай компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажара олишини билдиради.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube