March 17

Янги тизим орқали қоғоз ҳужжатлар билан ишлашдан воз кечилади

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ҳам яшил иқтисодиёт тамойилларига амал қилган ҳолда табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш мақсадида Xerox “Workplace Suite” тизими жорий этилмоқда.

Бу марказлаштирилган бошқарув платформаси бўлиб, у компаниядаги барча принтерлар фаолиятини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш, харажатларни камайтириш, улардан самарали фойдаланиш ва қоғоз сарфини камайтириш имконини беради.

Жамиятнинг экологик барқарорлик ва ресурсларни тежашга йўналтирилган ташаббуси Xerox “Workplace Suite” тизимини жорий этиш орқали самарали амалга оширилди. Бу нафақат атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшиш, балки иш жараёнларини автоматлаштириш ва харажатларни оптималлаштиришга ҳам хизмат қилмоқда. Бундай инновацион ечимлар яшил иқтисодиёт тамойилларини амалиётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғига асосан ўтган йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча маъмурий бинолари ҳамда бошқарма ва заводларида “Қоғозсиз бир кун” эко-акцияси мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Шунингдек Жамият томонидан босқичма босқич қоғоз ҳужжатлардан воз кечиш, ҳужжатлар айланишини бутунлай рақамлаштириш мақсад қилинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати