September 11

Акциядорлар диққатига!

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва унга қўшилган жамиятлар (собиқ “Ўзбурғунефтгаз” АЖ, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ, “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ, “Ўзнефтгазмаш” АЖ, “Андижоннефт” АЖ, “Жарқурғоннефт” АЖ) акциядорларига 2018–2022 йиллар якунлари бўйича ҳисобланган, бироқ талаб қилиб олинмаган дивиденд маблағларини тўлаб бериш ишлари давом этмоқда.

Талаб қилиб олинмаган дивидендлар жамият акциядорларининг реестрида акциядорларнинг банк реквизитлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли юзага келган.

Акциядорлар ёки уларнинг ворислари ёҳуд меросхўрларидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Корпоратив муносабатлар департаментига мурожаат қилишлари сўралади. Мурожаатга акциядорнинг банк реквизитлари (пластик карта рақами, амал қилиш муддати ва транзит ҳисоб рақами, банк СТИР рақами ва коди), паспорт нусхаси илова қилиниши шарт.

Акциядорлар томонидан дивидендларни олиш учун мурожаат қилинмаган тақдирда, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 51-моддасига мувофиқ, эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёҳуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд жамият ихтиёрида қолдириш масаласини акциядорларнинг умумий йиғилишида кўриб чиқиш учун киритиш ҳуқуқига эга.

Қўшимча маълумотлар учун (+998 71) 231-13-96; (+998 71) 207-27-72 (ички рақам: 2064, 2067) телефон рақамлари га мурожаат қилиш мумкин.

Манзил: 100125, Тошкент шаҳри, Дўрмон йўли 2-берк кўча, 143-уй;

Электрон почта манзили: [email protected].

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook