July 3, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компаниясидан 2022 йил учун ижобий аудиторлик хулосаси олинди

O‘zbekcha Ruscha

Жорий йилнинг 29 июнь куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан 2022 йил учун тузилган молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлари (МҲХС) асосида тўлиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботига “Ernst & Young” халқаро аудиторлик компаниясининг ижобий аудиторлик хулосаси олинди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2022 йил учун ҳисоботини тайёрлаш ва аудитдан ўтказиш ишларига ўтган йилнинг июнь ойи бошида киришилган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти ходимлари томонидан тайёрланган ҳисобот лойиҳаси жорий йилнинг апрель-май ойлари давомида “Ernst & Young” компанияси томонидан текширилди.

Натижавий кўрсаткичларнинг ҳаққонийлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги эксперт ҳисоботлари "Ernst & Young” компаниясига тақдим этилди:

• АҚШнинг “DeGoliyer & MacNaughton” консалтинг компанияси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖга тегишли конларда углеводородлар заҳираси тўғрисидаги ҳисобот;

• “KPMG” ҳалқаро баҳоловчи компания томонидан тизим корхоналарининг асосий воситалари ва тугалланмаган қурилиш объектларининг ҳаққоний қийматининг қадрсизланиш тести тўғрисидаги ҳисобот;

• “Actuary Service” актуарлик компанияни томонидан 2022 йил охирида “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарининг ходимлари олдидаги узоқ муддатли мажбуриятларнинг актуарлик баҳоси тўғрисидаги ҳисоботлар.

Мазкур ҳисобот ва аудиторлик хулосаси жаҳондаги нуфузли рейтинг агентликлари – “Fith Ratings”, “S & P Global Ratings” ва “Moody’s”, йирик хорижий банклар – “City Bank”, “Mitsubishi UFJ Financial Group”, “JPMorgan Chase & Co”, “China Development Bank”, “Deutche Bank”, “Гапромбанк” ва бошқалар, потенциал хорижий инвесторларга, халқаро консалтинг ва юридик компанияларга ҳам тақдим этилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|