Жорий таъмир ва модернизация ишларидан сўнг мажмуа фаолияти тикланди
Шўртан газ-кимё мажмуасида олиб борилган жорий таъмир ва модернизация жараёнлари муваффақиятли якунланиб, технологик қурилма ва ускуналарни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари тўлиқ амалга оширилди.
Барча ишлар саноат хавфсизлиги, техника, газ, ёнғин ва электр хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда, белгиланган муддатдан 18 кун аввал якунланди.
Жорий таъмирлаш ишларини сифатли ва қисқа муддатда бажарилиши учун 10 дан ортиқ хорижий компаниядан 50 дан зиёд мутахассис ва мажмуадан 1200 га яқин ишчи жалб қилиниб, иш икки сменада ташкил этилди.
Шунингдек, 50 дан ортиқ махсус техника, автокранлар ва юк кўтариш ускуналари фаолиятга сафарбар қилинди.
Бу таъмир ва модернизация ишлари технологик жиҳатдан мураккаб жараёнлардан бири бўлиб, келгусида ишлаб чиқариш самарадорлиги ва маҳсулот ҳажмининг ортишига хизмат қилади.