November 13
Нефтни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш мажмуаларида сунъий интеллектдан фойдаланиш таклифи билдирилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖда Россиянинг Томск вилояти губернатори ўринбосари бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Мақсад соҳага инновацион технологияларни жорий этиш.
Томск вилояти делегацияси аъзолари мураккаб қазиб олинадиган нефтни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш мажмуаларида сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича ўз таклифларини билдиришди.
Шунингдек, ҳамкорлик доирасида ўзаро тажриба алмашиш, махсус курс ва семинарлар ташкил этиш орқали мутахассислар малакасини ошириш ҳам муҳокама этилди.
Томонлар ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Унда икки томонлама лойиҳалар, таълим ва тадқиқот соҳасидаги ҳамкорлик, инновацион технологияларни жорий этиш учун аниқ қадамлар белгилаб олинади.