“Очиқ эшиклар куни”да комплаенс ва молиявий назорат масалалари муҳокама қилинди
9 декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш кун муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ўтказилган “Очиқ эшиклар куни”да комплаенс ва молиявий назорат масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбариятининг топшириқлари доирасида коррупцион хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш, фаолиятнинг очиқлигини таъминлаш каби масалаларга эътибор қаратилди.
Молиявий ва комплаенс назорат департаментининг 2024 йилдаги вазифаларини амалга ошириш мақсадида 9 ойлик ҳисоботда 63 та комплекс ўрганиш ўтказилгани, молиявий хато-камчиликлар олди олинишига эришилгани қайд этилди. Ушбу даврда 20 та ўрганиш ҳужжати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Аниқланган хато-камчиликлар юзасидан 53 нафар ходимга интизомий жазо чоралари кўрилган, 18 нафар ходим билан меҳнат шартномалари бекор қилинган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш, хато-камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф қилиш юзасидан амалий ишлар давом этмоқда.
Ушбу "Очиқ эшиклар куни" тадбирлари барча тизим корхоналарида ташкил этилиши режалаштирилган.