August 30

“Заковат” ўйинида ғолиблар аниқланди

O‘zbekcha Русча

Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Хива шаҳрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва тизим ташкилотлари ўртасида “Заковат QUIZ” интеллектуал ўйинининг Финал босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу беллашув ёшларнинг билимларини намоён қилиш ва салоҳиятларини кашф этишда муҳим восита бўлиб хизмат қилмоқда.

Билимга чанқоқ ёшлардан ташкил топган энг кучли жамоалар заковат синовида баҳс олиб бордилар. Зукко ва билимдон ёшлар бир-биридан қизиқарли саволларга жавоб излаб, ўз топқирлигини намоён этдилар.

Якунда умумий ҳисоб бўйича қуйидаги натижалар қайд этилди ҳамда ғолиб жамоалар муносиб тақдирланди:

• I-ўрин — “Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖ жамоаси;
• II-ўрин — “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚҚ жамоаси;
• III-ўрин — “Ўзбекнефтгаз” АЖ жамоаси.

Интеллектуал ўйин давомида ёшлар таҳлил қилиш, тезкор ва мустақил фикрлаш ҳамда жамоавий ишлаш каби кўникмаларини янада мустаҳкамладилар.

Шунингдек, тадбир сўнгида ёшлар Ичан Қалъа тарихий мажмуасини зиёрат қилиб, юртимизнинг бетакрор тарихи ва бой маданий мероси билан яқиндан танишдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати