December 3, 2024
Ходимлар Конституция байрамига бағишлаб диктант ёзишди
Мазкур ижодий-маърифий тадбир Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган сана муносабати билан уюштирилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Марказий аппарати ҳамда Жамият тасарруфидаги бошқарма ва заводлар ходимлари ўртасида "Менинг Конституциям 32 ёшда" шиори остида "Менинг Конституциям ва давлат тилим" мавзусида оммавий диктант ўтказилди.
Диктант И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳар филиалида ташкил этилди.
Диктант матнида Асосий Қонунимиз мазмун-моҳияти, унинг давлат ва жамият ҳаётида тутган аҳамияти ифодаланган бўлиб, тажрибали филологлар томонидан ўқиб берилди.
Ғолиблар 6 декабрь куни эълон қилинади.
December 3, 2024, 06:10
0 views
0 reposts