Стартап лойиҳа ва рационализаторлик таклифлар бўйича очиқ танлов ўтказилади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари ўртасида ижодий ташаббус ва ишбилармонликни ошириш, инновацион стартап лойиҳалар ва рационализаторлик таклифларни ривожлантириш, фаолиятга доир муаммолар ечимига ёшларни кенг жалб қилиш ва янгича услублар қўллашни рағбатлантириш, меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида “Энг яхши инновацион стартап лойиҳа” ҳамда “Энг яхши рационализаторлик таклиф” танловлари ўтказилмоқда.
Унда Жамият таркибига кирувчи барча корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган (35 ёшдан ошмаган)лар индивидуал ёки жамоа бўлиб (35 ёшдан ошмаган, 2-4 кишидан иборат) иштирок этиш мумкин.
Танловда иштирок этувчилар аризаларни жорий йилнинг 1 апрелига қадар ушбу талабнома шаклини тўлдирган ҳолда қуйидаги манзилларнинг бирига юборишлари мумкин:
1) 100047, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Истиқбол кўчаси 16-уйда жойлашган “Ўзбекнефтгаз” АЖ бош офисидаги Инновацион фаолият бўлимига;
2) [email protected] электрон почтасига.
Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича ғолиб ва совриндорлар бир марталик мукофот пули билан қуйидагича рағбатлантирилади:
1-ўрин - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 30 баробари; 2-ўрин - 20 баробар; 3-ўрин - 10 баробар.
Батафсил маълумотлар ушбу ҳаволада.
Қўшимча маълумотлар бўйича Жамият Инновацион фаолият бўлими (тел.: 71 207-2772, ички. 24-04 ёки 22-76)га мурожаат қилишингиз мумкин.