February 19

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ходими нуфузли халқаро мукофотнинг финалчиси сифатида тан олинди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппаратининг ёш мутахассислари жаҳоннинг етакчи олий таълим муассасаларида замонавий билимларни ўзлаштириб, халқаро миқёсда эътироф этилмоқда.

Жумладан Бизнесни истиқболли ривожлантириш департаменти Стратегик режалаштириш бўлими бошлиғи Акбарбек Баҳодиров 2024 йилда Буюк Британиядаги Сассекс университетида Халқаро бизнес ва ривожлантириш йўналиши бўйича магистрлик даражасини олган. У яқинда нуфузли “Study UK Alumni Awards 2025” халқаро мукофотининг “Фан ва барқарорлик” йўналишида финалчи сифатида тан олинди.

Қайд этиш жоизки, Британия кенгаши томонидан таъсис этилган ушбу нуфузли халқаро мукофот ўз касбий фаолиятида сезиларли ютуқларга эришган ва жамият тараққиётига салмоқли ҳисса қўшаётган университет битирувчиларига тақдим этилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти томонидан иқтидорли, ёш мутахассислар ташаббуслари ва касбий ривожланишларининг фаол қўллаб-қувватланиб келиниши бундай муваффақиятларга замин бўлмоқда. Уларга малакаларини ошириш, мамлакатимизнинг нефт ва газ соҳасини модернизация қилиш ҳамда барқарор ривожлантиришга қаратилган инновацион лойиҳаларда иштирок этишга кенг имкониятлар тақдим этмоқда.

Сўнгги йилларда жамият марказий аппаратининг бир қатор ёш мутахассислари халқаро рейтингларга кирувчи дунёнинг етакчи даргоҳларида муваффақиятли таълим олиб қайтдилар.

Қуйида бугунги кунда жаҳоннинг нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олган ёш кадрларни Жамият фахри сифатида келтириш мумкин:

Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти бош мутахассиси Фазлиддин Мирсоатов – 2024 йил Флорида штати университети (АҚШ) магистри;

Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти бўлими бошлиғи Шавкат Сотиволдиев – 2022 йил Турин политехника университети (Италия) магистри;

Бизнесни истиқболли ривожлантириш департаменти менежери Шаҳзоджон Холбоев – 2022 йил Лондон Брунел университети (Буюк Британия) магистри;

Тижорат департаменти таҳлилчиси Беҳзод Темиров – 2022 йил Лондон Брунел университети (Буюк Британия) магистри;

Ахборот хавфсизлиги бўлими етакчи мутахассиси Ўткирбек Маматқулов – 2022 йил Москва давлат техника университети (Россия Федерацияси) магистри;

Нефт маҳсулотлари логистикаси департаменти бош мутахассиси Карина Ғаниева – 2020 йил UCSI Малайзия университети (Малайзия) бакалавриати.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook