Белгиланган режа кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан органик синтез ва нанотехнологиялар орқали ишлаб чиқаришнинг янги қувватлари негизида маҳаллий хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган кўп поғонали қўшилган қиймат занжирларини яратиш мақсад қилинган.
Ушбу мақсадни амалга ошириш учун бугунги кунда Жамият тасарруфидаги Шўртан газ кимё мажмуасида табиий газ ресурслари чуқур қайта ишланмоқда.
2024 йилнинг илк ойида Мажмуадаги ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ижобий натижалар билан якунланди. Хусусан, январда 375,471 млн куб метр хом-ашё газини (режага нисбатан 101,5 фоиз) чуқур қайта ишлаш орқали қуйидагиларга эришилди:
• 317,085 млн куб метр тозаланган табиий газ (режага нисбатан 102,0 фоиз);
• 8 706 тонна газ конденсати (режага нисбатан 104,9 фоиз);
• 11 166 тонна суюлтирилган газ (режага нисбатан 112,8 фоиз);
• 105 тонна олтингугурт (режага нисбатан 139,4 фоиз);
• 12 320 тонна полиэтилен (режага нисбатан 105,3 фоиз) маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Январь ойи учун белгиланган ишлаб чиқариш режа кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилди.