March 4
Мурожаатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 фоизга камайди
2025 йилнинг январь-февраль ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 113 та мурожаатнинг барчаси бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Таҳлиллар мурожаатларнинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 фоизга камайганини кўрсатди.
Уларнинг 100 таси қаноатлантирилган, 2 таси бўйича тушунтириш берилган, 2 таси рад этилган, 9 таси иш жараёнида.
Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 37 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 29 таси ижроси таъминланди, 8 таси кўриб чиқилмоқда.
510 та мурожаатга расмий веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.
March 4, 07:17
0 views
0 reposts