April 24

Ходимлар коррупцияга қарши курашиш бўйича билимларини оширди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖда коррупцияга қарши курашиш бўйича президент ва ҳукумат қарорлари ижросига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси мутахассиси иштирокида ўтказилган ўқув-семинарда коррупциядан ҳоли муҳит яратишнинг устувор вазифалари, ходимларнинг шахсий жавобгарлиги бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир жамият ходимларининг ушбу иллатга қарши курашиш бўйича ўрнатилган тартиб ва содир этилганда бериладиган жазолар ҳақидаги хабардорлигини ошириш ва масъулиятни кучайтиришга хизмат қилади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати