April 25

Импортни қисқартиришда навбатдаги қадам

O‘zbekcha Ruscha

Шўртан газ кимё мажмуасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги ташкилотлар ҳамда “TOSHELECTROAPPARAT” MCHJ XK вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда саноат кооперациясини кенгайтириш, импортга бўлган эҳтиёжни камайтириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

“TOSHELECTROAPPARAT” томонидан тақдим этилган юқори технологияли маҳсулотлар, жумладан, портлашдан ҳимояланган ёритиш воситалари, қуёш электр станциялари ва частота ўзгартиргичларни маҳаллийлаштириш имконияти кўриб чиқилди.

Тақдим этилган ускуналар, хусусан, қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган ечимлар соҳада энергия самарадорлигини ошириш ва экологик зарарни камайтиришга хизмат қилади. Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи каби ташкилотларни замонавий ускуналар билан таъминлаш орқали ишлаб чиқариш самарадорлиги оширилади.

Йиғилишда иштирокчилар ўзаро мулоқотни мунтазам давом эттириш ва амалий лойиҳаларни босқичма-босқич амалга оширишга келишиб олишди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Ахборот хизмати