May 5

Мурожаатлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,7 фоизга камайди

O‘zbekcha Ruscha

2025 йилнинг январь-апрел ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 224 та мурожаатнинг барчаси бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Таҳлиллар мурожаатларнинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,7 фоизга камайганини кўрсатди.

Уларнинг 192 таси қаноатлантирилган, 10 таси бўйича тушунтириш берилган, 8 таси рад этилган, 14 таси иш жараёнида.

Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 60 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 51 таси ижроси таъминланди, 9 таси кўриб чиқилмоқда.

977 та мурожаатга расмий веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати