Чемпионат ғолиблари аниқланди
Жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “UNG CyberGames-2024” тадбири доирасида киберспорт чемпионати бўлиб ўтди. Унда Жамият тасарруфидаги 30 га яқин ташкилот иштирок этди.
Ушбу тадбир давлатимиз раҳбарининг “Киберспорт турларини янада ривожлантириш ва кенг оммалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилди.
Чемпионатнинг асосий мақсади ёшларнинг ахборот технологиялари ва IT соҳасидаги салоҳиятини юксалтириш, уларни замонавий технологияларга қизиқтириш ва киберспортни кенг оммалаштиришдан иборат.
Мусобақада ўзининг юқори даражадаги кўникмаларини намойиш этган Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи жамоаси 1-ўринни, “Uzbekistan GTL” заводи жамоаси 2-ўринни, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси жамоаси 3-ўринни эгаллади.
Қайд этиш жоизки, мазкур чемпионат ёшлар ўртасида киберспорт бўйича ақобатни рағбатлантириш, уларнинг замонавий технологияларга қизиқишини оширишда муҳим рол ўйнамоқда.