August 27

Коррупцияга қарши курашиш бўйича навбатдаги семинар

O‘zbekcha Русча

«O'ZLITINEFTGAZ» АЖда коррупцияга қарши муросасиз курашишга бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.

Тадбирнинг асосий мақсади – ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини юксалтириш, шу орқали коррупциявий хавфларнинг олдини олишдан иборат.

Семинар-тренингда Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг прокурори ҳамда "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Молия ва комплаенс назорати департаменти мутасаддилари иштирок этди.

Мутахассислар маърузаларида коррупциянинг жамият ва иқтисодиётга етказадиган салбий оқибатлари, унинг олдини олиш бўйича амалий чоралар ҳамда қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Тадбир давомида иштирокчилар коррупцияга қарши курашнинг долзарблиги ва бу жараёнда ҳар бир ходимнинг шахсий масъулияти муҳим эканлигини англаб етишди. Шунингдек, берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олишди.

Ушбу семинар «O'ZLITINEFTGAZ» АЖда шаффофлик ва ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган доимий саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, келажакда бундай тадбирлар тизимли равишда ўтказиб борилиши режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати