October 7

Сизлар келажакдаги замонавий корхоналаримизнинг бошқарувчиларисиз

O‘zbekcha Ruscha

Қайд этиш жоизки, раҳбар ва ёшлар учрашуви ҳар бир ташкилот ва жамият ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Бундай учрашувлар ёшларнинг муаммоларини тўғридан-тўғри раҳбариятга етказиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглаш ҳамда қўллаб-қувватлашнинг самарали чораларини белгилаш имконини беради.

Бугун "Ўзбекнефтгаз" АЖда бўлиб ўтган Бошқаруви раисининг фаол ёш кадрлар билан учрашувида ҳам уларнинг фаолияти ва ҳаёти билан боғлиқ масалалар муҳокамалар эътибор марказида бўлди.

Ёшларни уй-жой билан таъминланишида имтиёзли кредитлар ажратиш, хорижда ўқитиш ва малака ошириш имкониятлари, шунингдек, уларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлаш каби масалалар ўртага ташланди.

Шунингдек, Жамиятда гендер тенгликни таъминлаш мақсадида аёл кадрлар сонини ошириш, айнан раҳбар лавозимларда ҳам улар салоҳиядан фойдаланиш зарурлиги таъкидланиб, бунинг учун ишларни таълим муассасаларидаги тарғиботдан бошлаш муҳимлиги қайд этилди.

"Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили" муносабати билан йўлга қўйилган лойиҳаларнинг келгусида ҳам жадал давом эттирилиши ёшларнинг истиқболдаги ривожланиш имкониятларини таъминлаши таъкидланди.

Ёшлар учун турли грантлар, хорижий тилларни ўрганиш учун курслар ташкил этиш орқали уларнинг билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш имконияти хусусида сўз борди.

Бундай учрашувлар ёшларнинг касбий фаолиятида янада фаол бўлишга ва раҳбарлик салоҳиятини ривожлантиришга ундайди. Ёшлар ва раҳбарият ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлайди, бу эса жамият ривожланишида муҳим қадамдир.

Учрашув якунида Бошқарув раиси ёшларга ўз касбий фаолиятларида янада катта муваффақиятлар тилаб, жамият раҳбарияти доимо уларни тинглаш, фаолиятларида кўмак беришга тайёр эканлиги ва ривожланишдан асло тўхтамасликларини таъкидлади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook