Бугундан “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилаётган дизел нархи арзонлаштирилди
“Uzbekistan GTL” заводи қувватларининг босқичма-босқич ишга туширилиши, ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши ҳамда истеъмолчиларни сифатли ва экологик тоза дизел ёқилғиси билан таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 12 июлидан бошлаб Республика товар-хом ашё биржаси орқали сотувга қўйиладиган синтетик дизел ёқилғиси бир тоннасининг бошланғич нархи 10 116 972 сўмдан 9 499 953,08 сўмгача арзонлаштирилди.
Шу билан бирга, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ярим синтетик дизел ёқилғисининг нархи бир тонна учун 13 488 974 сўмдан 11 673 687 сўмгача пасайтирилади.
"GTL" дизел ёқилғиси “Евро-6” стандартининг Европа сифат даражасига жавоб берадиган замонавий ва юқори сифатли ёқилғидир.
"GTL" дизели “Евро-4” ва ундан юқори стандарт ёнилғида ишлайдиган енгил автомобиллар ва юк машиналари, шунингдек, маҳаллий ва хорижда ишлаб чиқарилган катта габаритли ва махсус дизел ёнилғили транспорт воситалари учун идеал тарзда мос келади.