January 28

Озарбайжон компанияси билан ҳамкорлик алоқалари янада кенгаймоқда

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи гуруҳи Боку шаҳридаги “CDF” инжинеринг компаниясининг ишлаб чиқариш майдонларида бўлишди.

Ташриф давомида Ўзбекистон Республикасида бурғилаш суюқликларини тайёрлаш, етказиб бериш ва техник кузатиш тизимини жорий этиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган музокаралар олиб борилди.

Ушбу компания ҳар хил турдаги бурғилаш суюқликларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания оғир шароитларда, масалан, оғиш бурчаги 80 даражадан ортиқ бўлган қудуқлар, шунингдек, юқори ҳарорат ва босим шароитида олиб бориладиган кичик бурғилаш ва иккиламчи ёнбош бурғилаш ишларини олиб боришда катта тажрибага эга. Бугунги кунда Озарбайжон, Ҳиндистон, Малайзия, Туркия, Хитой ва Европа мамлакатларидаги "SOCAR AQS", "Gulf Drilling FZE", "DH NST", "CS Oilfield Turkey", "Azneft IB" каби йирик компанияларнинг тўғридан-тўғри етказиб берувчиси ҳисобланади.

Ташриф доирасида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти вакиллари компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари ва инфратузилмаси, шу жумладан бурғилаш суюқликлари учун кимёвий реагентларни сақлаш омборлари, қудуқларни тугатишда фойдаланиладиган ускуналар ва ишлаб чиқариш линиялари билан яқиндан танишдилар.

Бурғилаш суюқликларини қайта ишлаш, тозалаш тизимлари ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Учрашувлар якунлари бўйича ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш юзасидан ўзаро келишувларга эришилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook