July 19, 2023

Талабалар амалиёт дарсларини Шўртан газ кимё мажмуасида ўтказишди

O‘zbekcha Ruscha

Олий таълим муассасалари билан ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

Термиз давлат университети кимё факультетининг биринчи босқич талабалари учун “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖда ўқув-таништирув амалиёти ташкил этилди.

Ёшларга мажмуа фаолияти, технологик қурилмаларнинг тавсифи, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари ҳақида маълумотлар берилди.

Марказий лаборатория бўйлаб ташкил этилган экскурсияда бўлажак мутахассислар кимёвий тажрибаларда иштирок этишди. Улар лабораториядаги замонавий техника ва технологияларнинг ишлаш жараёнлари бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Шунингдек, мажмуа мутахассислари ёшларга келгусида ушбу соҳада фаолият юритиши учун асқотадиган тажрибалари билан ўртоқлашди.

Бу каби амалий дарслар ёшларга касбий компетенцияларини ривожлантириш, соҳага оид билим ва кўникмаларини такомиллаштиришга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube