Хотин-қизлар ўртасида “Заковат” интеллектуал беллашуви ўтказилди
"Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан тизим тасарруфидаги ташкилотлар ишчи-ходимлари ижтимоий фаоллигини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ва иқтидорларини намоён этишларига имкон берувчи интеллектуал ўйинларни мунтазам ташкил этиб келинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири Шўртан газ кимё мажмуаси хотин-қизлари ўртасида ўтказилди. Унда корхона таркибидаги турли бўлинма, хизмат, тармоқ ва бўлимлардан жами 17 та жамоа иштирок этди.
Қизиқарли ва мунозараларга бой ўтган мусобақада иштирокчилар билим ва заковатларини синовдан ўтказиб, жамоавий ишлаш қобилиятларини намоён этдилар.
Беллашув натижаларига кўра, "Yangi yulduzlar" жамоаси биринчи, "Smart lady" жамоаси иккинчи, "Avrora" жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндор жамоалар тантанали равишда тақдирланади.