АҚШ компанияси билан шартнома имзоланди
"Ўзбекистон нефт ва гази - OGU 2024" кўргазмаси доирасида “Baker Hughes” компанияси делегацияси билан музокаралар ўтказилди.
Бурғилаш, заҳираларни баҳолаш, конларни ўзлаштириш хизматларини кўрсатувчи ушбу АҚШ компанияси 120 дан ортиқ мамлакатда ўз фаолиятини олиб боради.
Музокаралар давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Baker Hughes” компанияси ўртасида сиқув комперссор станцияларига хизмат кўрсатишни назарда тутадиган шартнома имзоланди.
Мулоқотда шунингдек, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари учун карбонат ангидрид утилизацияси бўйича замонавий технологиялар ва ечимларга бағишланган масофавий техник сессия ўтказишга келишиб олинди.
Томонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ ва “Baker Hughes” масъул техник мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш ҳамда газ турбинали двигателларни электр юритмали двигателларга алмаштириш имкониятларини биргаликда ўрганишни ташкил этиш таклифини ўртага ташлашди.