“Ўзбекнефтгаз”: Кореялик ҳамкорлар билан истиқболдаги режалар бўйича келишувларга эришилди
“Ўзбекистон нефть ва гази – ОГУ 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 3-халқаро энергетика форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда Кореянинг “KEXIM” компанияси раҳбарияти ўртасида музокаралар ўтказилди.
Кореянинг “КЕХИМ” компанияси “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг узоқ йиллик ишончли ҳамкорларидан ҳисобланади. Корея молия институтлари, жумладан, "KEXIM" кўмагида “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Uzbekistan GTL” заводи ва Устюрт газ кимё мажмуаси қурилиши каби мегалойиҳаларни амалга оширишга муваффақ бўлинди.
Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан яқин йилларда газ захираларини кўпайтириш режалари ҳақида маълумот берилди.
Шу билан бирга, хорижий томон “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ташаббусларини қўллаб-қувватлаши ва келгусида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунлари бўйича ҳамкорлик истиқболларини янада ўрганиш бўйича келишувларга эришилди.