February 7, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Январь ойида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 117 та мурожаат ўрнатилган тартибда кўриб чиқилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2023 йилнинг январь ойида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раисига ҳисобот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув аппарати бўйича ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан жами 117 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Мурожаатларнинг 106 таси (91%) жисмоний шахслардан ва 11 таси (9%) юридик шахслардан келиб тушган.

Улардан • 75 таси (64%) электрон; • 36 таси (31%) ёзма; • 6 таси (5%) оғзаки мурожаатлардир.

Таҳлилларга кўра, 53 таси (45%) ёқилғи, 14 таси (12%) ишга кириш, 8 таси (7%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 8 таси (7%) меҳнат муносабатлари, 5 таси (4%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, 29 таси (25%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё 33 та (28%), Тошкент 16 та (14%), Наманган 7 та (6%), Бухоро 6 та (5%) вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси 4 та (3%) ва Тошкент шаҳрида 31 та (26%) яшовчи фуқаролардан келиб тушган.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олинган жами 117 та мурожаатлардан, 21 таси қаноатлантирилган, 66 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 30 таси иш жараёнида.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 59 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 35 таси ижроси таъминланди, 24 таси кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида расмий веб-сайтда “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилиб, фуқароларга 258 та онлайн маслаҳатлар берилди.

Жамиятнинг “Ишонч телефони”га жорий йилнинг январь ойида жами 398 та жисмоний ва юридик шахслар томонидан қўнғироқ қилинган бўлиб, улардан 3 таси ўрганиш талаб қилганлиги сабабли рўйхатдан ўтказилиб ижрога қаратилган бўлса, 395 та мурожаатларга эса оғзаки ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Келгусида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқармалар, департаментлар ва ҳудудий корхоналар раҳбарлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан барча зарур чоралар кўриб борилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|