May 6

Ҳордиқ — самарали меҳнат гарови!

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви ва Жамият Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, дам олиш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида қатор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳамда “Бухоро нефт базаси” ишчи-ходимлари учун “Беруний” ва “Темур авлодлари” оромгоҳлари, “Мираки” санаториясида соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилди.

Ушбу тадбирлар доирасида Шаҳрисабз шаҳри ва Мингчинор тоғларига саёҳатлар уюштирилиб, табиат қўйнида мароқли дам олиш имкони яратилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида Жамият марказий аппарати ходимлари Бухоро ва Фарғона вилоятларига саёҳатга юборилди. Ходимлар Бухородаги "Саййид Амир Кулол", "Ҳазрат Хожа Баҳоуддин Нақшбанд" зиёратгоҳлари, "Ситораи Моҳи Хосса" ансамбли, "Арк" қалъа мажмуаси ҳамда Марғилон ва Қўқон шаҳарларидаги тарихий объектларга ташрифлар амалга оширилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати