Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир ишчи-ходимнинг шахсий масъулияти
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизим корхоналарида коррупция хавфини ўрганиш, олдини олиш, шаффофликни таъминлаш мақсадида комплекс чора-тадбирлар тизимли амалга оширилмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида “UNG Тошкент денгизи” оромгоҳида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича учрашув бўлиб ўтди. Унда жамият раҳбарияти, ишчи-ходимлар ҳамда Тошкент вилояти Пискент тумани прокуратураси ходимлари иштирок этди.
Тадбирда, давлатимиз раҳбари томонидан 2025 йил 21 апрелда "Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолият самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қабул қилинган қарорда белгиланган вазифалар мазмуни, уларни ҳаётга татбиқ этиш механизмлари ҳамда мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик чоралар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Жамият фаолиятида коррупцион омилларни бартараф этиш, айниқса, “Комплаенс назорати” тизими орқали тижорат ва шартномавий муносабатларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ижтимоий масъулият ва фуқаролик позицияси ҳақида фикр юритилди. Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, бу иллатга қарши курашиш ҳар бир ишчи-ходимнинг шахсий масъулияти эканлиги таъкидланди.