Жамиятда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар сони ортади
“Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “EASY860” МЧЖ масъуллари ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда маҳаллий корхонанинг мавжуд ишлаб чиқариш имкониятлари бўйича ўзаро маълумот алмашилди.
Тошкент вилоятида жойлашган ушбу корхона сувни тозалаш, нефт тайёрлаш каби саноат ускуналарини ҳимоя қилишга мўлжалланган юқори сифатли махсус кимёвий моддалар ишлаб чиқаради.
Учрашувда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг импорт маҳсулотларига бўлган йиллик эҳтиёжлари бўйича маълумотлар тақдим этилди ҳамда уларни ҳамкорликда ўзлаштириш бўйича музокаралар олиб борилди.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи нефт ва газ корхоналари эҳтиёжлари учун деэмульгатор, турли ингибиторлар, коагулянт, биоцид, присадкалар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.
Янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан корхонанинг ишлаб чиқариш объектларида ўрганиш олиб боришга келишилди.