August 30, 2023

“Uzbekistan GTL” заводида фавқуллода вазиятларни бартараф этишга қаратилган кўргазмали ўқув машлуғоти ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

2023/2024 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, беталофат ўтказиш, завод тизимини барқарор ишлашини таъминлашда содир бўлиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш мақсадида "Uzbekistan GTL" заводида фавқуллода вазиятларни бартараф этишга қаратилган ўқув-тактик машғулоти ўтказилди.

Мазкур ўқув машғулоти объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳаракатини бошқариш бўйича ҳудудий тузилмалар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ҳудудий бошқармаси, Очиқ нефт ва газ фаввораларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми ва заводнинг мутахассислари иштирок этишди.

Мазкур ўқув-тактик машғулотдан кўзланган асосий мақсад завод раҳбарияти, цех/бўлим бошлиқларининг куз-қиш мавсумида авариялар содир бўлганда табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишни ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш ва корхона объектларида (электр, газ, иссиқлик энергияси, ичимлик суви) юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ҳудудий бошқарув органларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини такомиллаштиришдан иборат.

Машғулотлар жараёнида “Uzbekistan GTL” заводи ҳудудида шартли равишда суюқ углеводород резервуарида ёқилғини сизиб чиқиши ва унинг оқибатида ёнғин содир бўлди.

Дастлаб фавқулодда ҳолат билан боғлиқ ҳудудда содир бўлган вазиятда тегишли хизматларга хабар бериш бўйича диспетчерлик хизматининг ҳаракатлари текширилди. “Йиғин” хабари орқали барча шахсий таркибларнинг сафланиши назоратдан ўтказилди.

Ўқув машқи машғулотларида барча қўйилган топшириқлар устида ишланиб, масъул ходимларнинг билим ва кўникмалари оширилди.

"Uzbekistan GTL" МЧЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube