May 20, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Барча нефт базаларига жорий этилган “1С:Бухгалтерия” тизимини такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш корхоналари ҳамда тайёр маҳулотларни сақлаш ва тарқатиш базаларида “1С: Бухгалтерия” тизимини жорий этиш ишлари такомиллаштирилмоқда.

Айни пайтда Жамият тасарруфидаги нефт базалар “1С:Бухгалтерия” тизимлари ягона конфигурацияга келтирилди ва “1С: Иш ҳақи” модули ишлаб чиқилиб, амалга жорий этилди.

Куни кеча нефт базалар ҳисобчилари ҳамда тегишли таркибий бўлинмалар масъул ходимлари иштирокида мазкур тизимни такомиллаштириш юзасидан видеoконференция орқали муҳокама ўтказилди.

Дастлаб, Ахборот коммуникация технологиялари департаменти мутахассислари томонидан фойдаланувчилардан келиб тушган таклиф ва эътирозлар асосида модулга киритилган ўзгартиришлар тўғрисида маълумот берилди.

Муҳокама мобайнида “1С: Иш ҳақи” модулидаги ходимни рўйхатга олиш, ходимлар иш ҳақини ҳисоблаш ҳамда табелини юритиш каби дастур имкониятлари каби саволларга дастурчилар томонидан “Урганч нефт базаси” МЧЖ мисолида батафсил тушунтиришлар берилди.

Мазкур видеоконференция иштирокчилари яратилган ягона конфигурациядаги “1С: Бухгалтерия” тизимини янада такомиллаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|