November 14, 2024

“InnoWeek”да нефт ва газ соҳасидаги инновацион маҳсулотлар намойиш этилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

Жорий йил 14-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, жорий этиш ҳамда унинг натижаларига бағишланган "InnoWeek" халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги ўтказилмоқда.

Инновацион ривожланиш агентлиги ташаббуси билан бўлиб ўтаётган ушбу тадбир “Барқарор ривожланиш учун инновациялар” шиори остида ташкил этилди. Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар ҳам ўзларининг янги инновацион маҳсулотлари ҳамда инновацион лойиҳалари билан фаол қатнашмоқда.

Кўргазмада ўрнатилган Жамият стендида бошқарма ва корхоналар ҳамкорлигида республика олий таълим ва илмий тадқиқот институтлари билан ишлаб чиқарилаётган янги инновацион маҳсулотлар намуналари намойиш этилмоқда.

Бундан ташқари кўргазма стендида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган янги турдаги инновацион маҳсулотлар – “Евро 5” ҳамда “Евро 6” дизель ёқилғи турлари, ”JET A-1” авиация ёқилғиси, “АИ-98”, “QuWatt АИ-95” автомобиль бензин намуналари ўрин олган. Шунингдек, кўргазмада намойиш этилаётган “Uzbekistan GTL” заводида тайёрланаётган “GTL” нафтаси, керосини ва дизели ҳам намойиш этилмоқда.

Шу билан бирга нефт ва газ соҳасида фаолият олиб бораётган олимлар ва мутахассислар билан музокаралар ўтказиш учун алоҳида майдон ҳам ажратилган. Инновация бўйича менежерлар қизиқувчиларга ишлаб чиқариш корхоналарининг инновацион фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар бериб боришмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook