April 19, 2024

“S&P Global Ratings” вакиллари заводлар фаолиятини ўрганди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг молиявий ҳолатини соғломлаштириш ва корпоратив кредит рейтингини яхшилашга қаратилган “Йил харита”га мувофиқ рейтинг агентликлари ва инвесторлар билан мулоқотлар ўтказиб келинмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистонга ташриф буюрган “S&P Global Ratings” агентлиги вакиллари “Uzbekistan GTL" заводи ва Шўртан газ кимё мажмуасида бўлишди.

Агентлик вакилларига маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш ҳолати, сифат ва стандартларга мувофиқлиги, сақлаш, сотиш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши жараёнлари ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, "GTL" заводининг марказий бошқарув биносида жойлашган замонавий бошқарув панеллари орқали 11 мингга яқин ускуна ва асосий ишлаб чиқариш қурилмаларини синхрон эксплуатация қилиш технологик тизими билан яқиндан танишдилар.

Бундан ташқари, замонавий марказий лабораторияларда бўлиб, халқаро ва миллий стандартларнинг юқори талабларига жавоб берадиган таҳлил жараёларида ҳам қатнашдилар.

Қайд этиш жоизки, айни пайтда молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида Жамият корпоратив кредит рейтингини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш бўйича Назорат-режаси асосида ишлар олиб борилмоқда. 2024 йил I ярим йиллик якуни билан молиявий ҳолат, ликвидлилик даражасини яхшилаш ва кредит рейтингини оширишга эришиш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook