April 7

Мутахассислар Буюк Британия  қонунчилигини ўрганди

O‘zbekcha Ruscha

Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташкил этилган "Учинчи давлатлар контекстида Буюк Британия санкцияларини тушуниш" мавзусидаги вебинарда "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг Молиявий ва комплаенс назорат департаменти ходимлари иштирок этди.

Халқаро юридик фирма Fieldfisher кўмагида ўтказилган мазкур вебинарда мутахассислар Буюк Британия томонидан жорий қилинган санкция режимлари, уларнинг амал қилиш доираси ҳамда хорижий молиявий ташкилотларга таъсири ҳақида батафсил маълумот олди.

Тадбир давомида мутахассислар санкция қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар ва уларнинг глобал молия тизимига таъсири бўйича янгиланган маълумотлар билан танишишди. Шунингдек, Буюк Британия резиденти бўлмаган компаниялар учун ҳам санкцияларга риоя қилиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Вебинар иштирокчиларига санкцияларга мослашиш, хатарларни минималлаштириш ва комплаенс тизимини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар тақдим этилди. Тадбир молиявий хавфсизликни таъминлаш ва халқаро бизнес стандартларига риоя қилиш бўйича "Ўзбекнефтгаз" АЖ ходимларининг малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати