March 5

Нефт ва газ соҳасида саъй-ҳаракатлар бирлаштирилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Боку шаҳрида энергетика соҳасида рақамлаштириш, саноат хавфсизлиги ва харидлар бўйича ўтказилаётган халқаро конференсияда иштирок этиш мақсадида ташриф буюрган минтақанинг йирик нефт ва газ компаниялари раҳбарларини қабул қилди.

Қабул давомида Озарбайжон Президенти томонидан Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганлиги алоҳида таъкидланиб, ушбу йўналишда амалга оширилаётган лойиҳалар доираси кенгайиб бораётганлиги алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Озарбайжон раҳбари томонидан қўшма ишлаб чиқариш ва технологик ечимларни татбиқ этиш нуқтаи назаридан кўп томонлама ҳамкорликнинг стратегик аҳамият касб этиши ҳам таъкидланди. Айниқса, энергетика соҳасида технологик аварияларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, шунингдек, саноат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги маълум қилинди.

Мулоқот чоғида минтақанинг йирик нефт ва газ компаниялари ўртасидаги ҳамкорликнинг янги форматдаги истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар ушбу жараён нафақат иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, балки бутун минтақада нефт ва газ саноатининг барқарор ривожланишига хизмат қилишини қайд этдилар.

Шу билан бирга, куннинг иккинчи ярмида халқаро конференсия доирасида нефт ва газ саноатида рақамлаштириш, саноат хавфсизлиги ва технологик аварияларнинг олдини олиш бўйича қатор муҳим келишувлар имзоланди. Ушбу келишувлар компанияларнинг замонавий технологияларни татбиқ этиши ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини таъминлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook