March 3

“GTL” ходими “Kimyo Girls” олимпиадасида фахрли II ўринни эгаллади

O‘zbekcha Ruscha

Ўзбекистонда қизлар ўртасида кимёга қизиқишни ривожлантиришга бағишланган муҳим тадбир — “Кимё Girls” республика олимпиадаси бўлиб ўтди.

Тадбир нафақат илмий ижодни ошириш, балки истеъдодларни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва нетворкинг учун имкониятларни яратиш, шунингдек, келгуси лойиҳаларини рағбатлантиришни ҳам қамраб олади.

Бир неча йилдирки, ушбу нуфузли танлов “Ziyo Forum” илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш халқаро фонди томонидан ташкил этиб келинмоқда. Олимпиада уч босқичда ташкил этилиб, иштирокчиларнинг билим ва малакалари ҳар томонлама синовдан ўтказилди.

Жорий йилги олимпиадада тест ва амалий синовларда сараланган 30 нафар энг яхши иштирокчи финалга йўл олди.

Улар орасидан жой олган "Uzbekistan GTL" ходими Юлдуз Тўхтаева ҳам финалда ўз илмий лойиҳасини тақдим этиб, мустақил равишда ҳимоя қилди ва фахрли II ўринни қўлга киритди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ жамоаси Юлдуз Тўхтаевани ушбу муваффақияти билан табриклаб, келгуси фаолиятида янада юксак марраларни забт этишини тилайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook