November 19
Қарши шаҳрида саноат ярмаркаси ўтказилади
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли топшириғига мувофиқ жорий йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Қарши шаҳридаги Олимпия заҳиралари мактаб-интернатида ҳудудий саноат ярмаркаси бўлиб ўтади.
Мазкур тадбир маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳамда тармоқ корхоналари ўртасида саноат кооперациясини кенгайтиришга қаратилган.
Ярмарка доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг саноат салоҳияти, импорт номенклатураси, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳа таклифлари намойиш этилади.
Тадбир давомида 2025 йилда инвестиция лойиҳалари ҳамда корхоналар эҳтиёжлари учун маҳсулот ва хизматларни кооперация асосида ишлаб чиқариш бўйича шартномалар ва меморандумлар имзоланиши режалаштирилган.
Барча тадбиркорлик субъектларини ярмаркага таклиф этамиз!