Муборак газни қайта ишлаш заводида амалга оширилаётган модернизация ишлари
Муборак газни қайта ишлаш заводида 2024 йилда бошланган эксплуатация харажатларини камайтириш дастури ўзининг илк натижаларини бермоқда. Ўтган йили амалга оширилган модернизация жараёнлари энергия сарфини камайтиришга имкон берди.
Энергия тежамкор, замонавий уч босқичли рақамлаштирилган тизими жорий этилиши натижасида бир йилда бўлиммани ишлатишда сарф қилинаётган 21,7 минг кВт.с электр энергияси, техник ҳаво учун сарфланадиган 405 минг. кВт.с электр энергияси иқтисод қилишга эришилди. Шунингдек маънан ва жисмонан эскирган ўлчов воситаларини таъмирлаш учун йилига қарийиб 890 млн.сўм харажат иқтисод қилинди.
Умумий ҳисобда бир йилда иқтисод қилинган харажатларнинг қиймати 1,254 млрд.сўм ташкил қилди.
Ҳозирги вақтда табиий газ таркибидаги нордон газларнинг (Н2S ва CО2) ютилиши, шунингдек, Олтингугуртдан тозалаш қурилмаси (СОУ) технологик жараёнларининг ишончлилигини таъминлаш мақсадида 21 қурилмани модернизация қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, К-1, 2 қурилмаларининг эскирган ички элементлари замонавий янги насадкаларга алмаштирилди. 14-бўлинма олтингугуртдан тозалаш қурилмалари (СОУ) да янги замонавий автоматлаштирилган технологик бошқарув тизими ўрнатилди.
Бундан ташқари, жорий йилнинг март ойида 13-, 24-сонли Олтингугуртдан тозалаш қурилмалари (К-1,2 СОУ-23,24) калонналарида эскирган ички элементларни замонавий насадкаларга алмаштириш режалаштирилган.