May 20, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: АҚШ компанияси билан ҳамкорликни ривожлантиш бўйича қатор келишувларга эришилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекистон нефт ва гази – ОГУ 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 3-халқаро энергетика форуми доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда АҚШнинг “Baker Hughes” компанияси вакиллари ўртасида музокаралар ўтказилди.

Учрашувда томонлар ўртасидаги ҳамкорликдаги иш режалари муҳокама қилинди. Хусусан, томонлар "Baker Hughes" компанияси томонидан хизматлар кўрсатиш ва ускуналар етказиб бериш йўналишлари бўйича келишиб олдилар.

Шу билан бирга, хорижий томон “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари учун Флоренсиядаги “Baker Hughes” корхоналарида, шунингдек, компаниянинг БАА ва АҚШдаги ўқув марказларида дала семинарлари ва тренинглар ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|