December 10, 2024

Вакант лавозим учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Молия бўйича директор (CФО) лавозимига малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.

Номзодга қўйиладиган малакавий талаблар:

• Олий маълумотга эга бўлиш (диплом мутахассислиги бўйича: молия ва кредит, бухгалтерия ва ҳисоб). “МБА” даражасига эга бўлган талабгорларга афзаллик берилади;
• Йирик давлат корхоналарида молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи билан боғлиқ йўналишларда камида уч йил, молия соҳасида камида беш йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;
• Стратегик режалаштириш кўникмаларига эга бўлиш;
• Трансформация жараёнини бошқариш кўникмаларига эга бўлиш;
• Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлар бўйича чуқур тушунчага эга бўлиш;
• Молиявий ва операцион рискларни аниқлаш, баҳолаш ва бошқариш кўникмаларига эга бўлиш;
• Лойиҳа бошқаруви стандартлари ва методологиялари, ЭРП тизимлари бўйича тушунчаларга эга бўлиш;
• Катта тўртлик” халқаро аудит-консалтинг компанияларида иш тажрибасига эга бўлиш ҳамда “CIMA”, “АCCА”, “CFA”, “CIA” сертификатларига эга бўлиш афзалликлар беради.

Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:

• корхонанинг молиявий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва уни соғломлаштириш/барқарорлигини ошириш юзасидан режа ишлаб чиқиш;
• икки ой муддатда корхонанинг амалдаги молиявий ҳолати бўйича кузатув кенгашига батафсил ҳисобот ва хулосани ва асосий молиявий кўрсаткичларни яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;
• молиявий хизмат таркибий бўлинмасида кадрлар салоҳиятини кўриб чиқиш ва уни кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
• халқаро бозорларда узоқ муддатли ва арзон молия манбаларини жалб қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш;
• бизнес-режа ижросини назорат қилиш ва бошқарув органларига шаффоф ҳисобот киритиб бориш;
• Стратегик ва операцион молиявий режаларни, шу жумладан, узоқ ва қисқа муддатли прогнозларни ишлаб чиқиш;
• Ликвидлиликни бошқариш (ликвидлиликни режалаштириш ва назорат қилиш);
• Инвестиция лойиҳаларини баҳолаш ва устуворларини аниқлаш амалиётини жорий этиш;
• МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш ва давр якунлари бўйича молиявий ҳисоботларни МҲХС асосида тайёрлашни амалиётини жорий этиш;

Номзодлар 2024 йил 20 декабрга қадар резюме/анкеталарини ушбу электрон почта манзилга юборишлари лозим: resume@ung.uz.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

Маълумот учун: "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи бошқарма, завод ва корхоналарда фаолият юритувчи юқоридаги талабларга мос келувчи номзодлар томонидан келиб тушган аризалар биринчи навбатда кўриб чиқилади.

"Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook