May 23, 2025

Муборак газни қайта ишлаш заводида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги Муборак газни қайта ишлаш заводида фавқулодда вазиятларда ҳамкорликда ҳаракат қилишга қаратилган кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Машқларда Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, тегишли ҳарбий қисмлар ва заводнинг фуқаро муҳофазаси тузилмалари масъуллари иштирок этди. Унда заҳарли моддалар тарқалиши каби шартли ҳолатда шахсий таркибнинг тезкор ҳаракатлари, эвакуация ва қутқарув ишлари амалга оширилди.

Шунингдек, тадбир доирасида корхона ва ташкилотларнинг қўриқлаш ва фуқаро муҳофазаси бўйича масъул ходимлари иштирокида амалий семинар ўтказилди.

Ўқув машқи якунида иштирокчиларнинг ҳаракатлари юқори баҳоланиб, фуқаро муҳофазаси тузилмалари фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ва уни бартараф этишга “Тайёр” деб топилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати