September 18, 2023

“Uzbekistan GTL” маҳсулотлари Хитойда намойиш этилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Uzbekistan GTL” заводи ходимларидан иборат делегация Хитой Халқ Республикаси Гансу провинциясида бўлиб ўтган “Finechem China 2023 International Fine Chemical Industry Expo” кўргазмасида иштирок этди.

Ушбу халқаро кўргазма нефть ва газ корхоналари учун илғор технология ва ускуналар билан танишиш, ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, етакчи хорижий компаниялар ўртасида тажриба алмашишга қаратилган. Унда дунёнинг еткачи компанияларидан 400 дан ортиқ вакиллар қатнашди.

Ўзбекистон учун ажартилган павильонда “Uzbekistan GTL” маҳсулотлари намойиш этилди, заводнинг ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда келгусида режалаштирилаётган лойиҳалари ҳақида маълумотлар тақдим этилди.

Тадбир доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари “Rezel Catalysts Corporation” ва “Glory Now Energy” корхоналари билан кимёвий маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича Ўзбекистонда учрашув ўтказишга келишиб олишди.

Шунингдек, “Uzbekistan GTL” заводининг нафта маҳсулотига қизиқиш билдирган Хитойнинг “Lexiang Petrochemical” ва “Jinyingchem” корхоналари вакиллари билан ўзаро фикр алмашилди.

Делегация аъзолари Хитойнинг “Lanzhou Lan PumpCo Ltd” заводининг насос ишлаб чиқариш майдонларига ҳам ташриф буюришди.

“Uzbekistan GTL” МЧЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube