May 10, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Апрель ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш режаси ортиғи билан бажарилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш мақсадида жадал суратларда ишлар давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг апрель ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналари зиммасига суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режа кўрсаткичи 52,9 минг тонна этиб белгиланган эди. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида амалда 56,8 минг тонна, режага нисбатан 107,5% (ўсиш суръати 101,6%) ишлаб чиқарилди.

Апрель ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадваллар асосида 48,3 минг тонна етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 52,4 минг тонна, режага нисбатан 108,5% (ўсиш сурати 108%) етказиб берилди.

Завод ва бошқармаларда ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газнинг кунлик ҳажми, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ корхоналарига юклаб бериш ҳамда биржа савдоларига чиқариш жараёнлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти ва Марказий ишлаб-чиқариш диспетчерлик департаменти томонидан 24 соат давомида рақамлаштирилган онлайн тизими орқали назорат қилиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|