“E-kon” лойиҳасининг технологик ва техник ечимлари кўриб чиқилди
“Ўзбекнефгаз” АЖ Илмий-техник кенгашининг (ИТК) навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш кун тартибида “E-kon” газ конларини рақамлаштириш лойиҳасининг технологик ва техник ечимлари кўриб чиқилди.
Шунингдек, соҳанинг етакчи мутахассислари томонидан "ЎзЛИТИнефтгаз" лойиҳа институтининг рақамлаштириш бўйича таклифлари кўриб чиқилди.
Муҳокама доирасида Илмий-техник кенгашининг аъзолари амалга оширилаётган ёндашувларни таҳлил қилдилар, хавф-хатарларни қайд этдилар ва “E-kon” лойиҳасини амалга оширишда қўлланиладиган технологик ва техник ечимлар бўйича таклифларни билдирдилар.
"ЎзЛИТИнефтгаз" лойиҳа институти билан Илмий-техник кенгашининг таклифларини янада такомиллаштиришга келишиб олинди.
Таъкидлаш жоизки, “E-kon” лойиҳасини амалга оширилиши қудуқ операторларига газ ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш учун тезкор қарорларни қабул қилиш имконини беради. Бундан ташқари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ конларида газ қазиб олиш жараёнларини назорат қилиш даражасини оширади ва газни ҳисобга олишнинг шаффофлиги ва аниқлигини таъминлайди.