“Ўзбекнефтгаз” маҳсулотлари Туркманистондаги кўргазмада намойиш этилди
Туркманистонда ташкил этилган "Made in Uzbekistan" кўргазмасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳам ўз стенди билан иштирок этди.
Кўргазма савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли муносабларни ривожлантиришга қаратилган муҳим қадам бўлиб, бу тадбир Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга кўмаклашади.
“Uzbekistan GTL” заводининг янги турдаги синтетик, “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси ва Шўртан газ кимё мажмуасининг юқори сифатли полимер, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг кенг спектрдаги ёқилғи маҳсулотлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Тадбир бевосита бизнес алоқаларни йўлга қўйиш, қўшма саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш ва ўзаро манфаатли савдо шартномаларини тузишни назарда тутган ҳолда амалий ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.