“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг I-чорагида 2176,46 тонна саноат чиқиндиси иккиламчи фойдаланиш мақсадида сотилди
Дунё бўйлаб атроф-муҳит муҳофазасига эътибор кучайиб бораётганлиги сабабли саноат чиқиндиларининг утилизацияси тобора долзарб масалалардан бирига айланмоқда. Ушбу муаммони ҳал қилишнинг самарали усулларидан бири – бу чиқиндилардан хўжалик соҳалари учун зарур бўлган турли маҳсулотларни қайта ишлашда хом ашё сифатида фойдаланишдир.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ тасарруфидаги ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган саноат чиқиндиларининг салбий таъсирини камайтириш, шунингдек, 2023 йил биринчи чорак даври учун компенсация тўловларини камайтириш мақсадида нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ҳамда қайта ишлаш корхоналари томонидан 2970,52 миллион сўмлик жами 2176,46 тонна саноат чиқиндиларини сотишга эришилди.
• Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан жами 103,31 тонна саноат чиқиндиси,
• Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан жами 87,5 тонна саноат чиқиндиси,
• Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан жами 257,4 тонна саноат чиқиндиси,
• “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҚК томонидан жами 308,1 тонна саноат чиқиндиси ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида фойдаланиш учун топширилди.
Бунинг натижасида чиқиндиларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш билан бир қаторда уларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари камайтирилди.