June 16, 2025

8 мингдан зиёд болажонлар оромгоҳларга юборилади

O‘zbekcha Ruscha

Жорий йилнинг ёзги мавсуми давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги бошқарма ва корхоналар ишчи-ходимларининг 8 мингдан ортиқ фарзандлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларига юбориш кўзда тутилган.

Хусусан, “Қуёшли”, “Беруний”, “Ёш алангачи”, “Темур авлодлари”, “Лочин”, “Нефтчи”, “Мехржон”, “Угам”, “Анор” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишлари режалаштирилган.

Биринчи сменага 1959 нафар бола қабул қилинди.

Оромгоҳларда болаларни мароқли дам олишлари учун сузиш хавзалари, спорт майдончалари, тўгараклар, кутубхоналар, маънавият ва маърифат, компьютер хоналари ташкил этилган.

Болаларнинг маънавий онгини ошириш ва уларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида театр ижодий жамоалари, шоирлар, таниқли санъаткорлар, рассом ва спортчилар жалб этилди.

Ташкил этилган турли маданий-маърифий, спорт, кўнгилочар тадбирлар болажонларнинг вақтларини мазмунли ўтказишга хизмат қилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати