December 2, 2024

Ёш кадрлар ўзаро тажриба алмашди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз”АЖ тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ёшларни ўзаро фикр ва тажриба алмашишини таъминлаш мақсадида бир гуруҳ ёш кадрларнинг навбатдаги экскурсияси пойтахтда ташкил этилди.

Дастлаб ёш мутахассисларга “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖда олиб борилаётган сўнгги муҳандислик-техник изланишлар, илмий-конструкторлик тадқиқотлар ҳақида маълумот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган жараёнлар, хусусан, диспетчерлик хизмати, моделлаштириш, конларни ишлатиш ва бурғилаш ишларини бошқариш марказлари фаолияти ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

“Ёшлар куни” доирасида И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ҳам ўтказилди. Унда Жамият Бошқарув раиси ўринбосари Қаҳрамон Ҳакимов тизимда ўз фаолиятини олиб бораётган ёшларимизнинг таклиф мулоҳазаларини тинглади.

Шундан сўнг, ёш кадрлар Темурийлар тарихи давлат музейига экскурсия қилишди. Ёшлар экскурсияси "Бунёдкор" – "Пахтакор" учрашувини томоша қилиш билан ўз якунига етди.

Кўтаринки руҳда ўтказилган бу каби табдирлар ёш кадрларга куч ва ғайрат, ўз ишига шижоат ва фидоийлик бағишласа ажаб эмас.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook