May 7

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг коррупцияга қарши кураш бўйича тажрибаси намуна сифатида ўрганилди

O‘zbekcha Ruscha

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган онлайн семинарда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасидаги муваффақиятли тажрибаси тақдим этилди.

Семинарда давлат ташкилотларининг ички назорат, комплаенс-назорат ва коррупцияга қарши курашиш учун масъул бўлган 300 нафардан ортиқ мутахассис иштирок этди.

Тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖда коррупцияга қарши тизимли ва самарали чора-тадбирлар, ички назоратнинг самарадорлигини ошириш, ходимлар ўртасида маърифий ишлар олиб бориш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот қилинди.

Семинар доирасида БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) лойиҳаси эксперти, латвиялик мутахассис Жарославс Стрелcенокс халқаро стандартлар асосида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари ҳақида маъруза қилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати